Қарорга кўра, тунги автобус йўналишлари тармоғи брутто-шартнома асосида ҳаракатланади ҳамда йўлкира ҳақи Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишлари билан бир хил этиб белгиланади.
Янги автобуслар:
- замонавий талабларга жавоб беради,
- кондиционер, Wi-Fi ва видеокузатув тизими билан жиҳозланади,
- имконияти чекланган шахслар учун ҳам мослаштирилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси ва Транспорт бошқармаси мутасаддилари йўналишлар, ҳаракат жадвали ва қўлайликлар ҳақидаги маълумотларни ОАВ, расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш вазифаси юклатилди.
Қарор ижроси устидан назорат шаҳар Кенгашининг тегишли комиссияси ва шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига топширилди.









