Маълумотда келтирилишича, ушбу ҳолат бошқарма томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар натижасида хабарда тасвирга олинган кўп рангли (нақшли) пойгачи илон заҳарли бўлмаган илон турига кириши аниқланган.
Маълумотларга кўра, у бутун Ўзбекистон бўйлаб, шунингдек, аҳоли пунктларида, жумладан, йирик шаҳарларда ҳам яшайди ҳамда одамлар ва уй ҳайвонлари учун хавф туғдирмайди.
Бу каби илонлар тартибли, кемирувчилар, одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига таҳдид соладиган юқумли касалликлар ташувчилари билан озиқланади. Юқоридагиларни инобатга олиб фуқаролардан ушбу турдаги илонлардан хавфсирамаслик ва ортиқча қўрқувга берилмасликларини сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.