Тошкентдаги Британия менежмент университети ва Навоий давлат педагогика институти ўртасида меморандум имзоланди

    Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг  6 май куни ўтказилган чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш учун Навоий давлат педагогика институтида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Британия менежмент университети ўртасида инглиз тилини ўқитиш сифат ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида тузилган келишувга асосан Навоий давлат педагогика институти ва Британия менежмент университети ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди.

    Мазкур ҳужжат доирасида таълим муассасалари ўртасида маълумот алмашиш ва ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни амалга оширишга келишиб олинди. Ўзаро ҳамкорлик Навоий давлат педагогика институтига мутахассисларни волонтёр сифатида юбориш ҳамда институтнинг чет тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва уларни тренерлар сифатида тайёрлаш имкониятини беради.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates