Маълум қилинишича, НY 686-сонли “Сочи-Тошкент” йўналиши билан учиб келган ҳаво кемасида текширув олиб борилган.
Текширув давомида Тошкент вилоятида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро Е.Ж. ҳаво кемаси бортида бўлган вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Оқибатда у маст ҳолда “Uzbekistan Аirways” АЖ борткузатувчиси бўлган, 2002 йилда туғилган С.А. га нисбатан шилқимлик ва тегажоғлик қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 187 моддаси 1-қисми ва 411-модда 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.
7 январь куни ЖИБ Тошкент шаҳар Сергели судига ҳужжатлар тақдим қилиниб, хуқуқбузар Е.Ж.га нисбатан 5 сутка маъмурй қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.