Тошкентнинг Шота Руставели кўчаси бўйлаб синов тариқасида яшил транспорт йўлагини яратиш таклиф қилинмоқда

    “Тошкент шаҳрида кам углеродли транспортга инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш” лойиҳаси тақдим этилди.

    Йўл-транспорт инфратузилмаси ва атмосфера ифлосланишига доир масалаларнинг долзарблиги, ушбу мавзуларда кўплаб аҳоли мурожаатлари ва муҳокамалари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик, «Тошкент Инвест» АЖ, Глобал экологик фонд (ГEФ), Хитойнинг «CRRC Group» компанияси, БМТ ТД ва Транспорт вазирлиги вакилларининг иштирокида учрашув ташкил этилди.

    Йиғилишда жамоат транспортини такомиллаштириш, яшил ёқилғида ҳаракатланадиган транспорт воситалари улушини ошириш, микромобилликни кенгайтириш, йўловчилар ва ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    Хусусан, тадбир давомида «Тошкент шаҳрида кам углеродли транспортга инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш» лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа ГEФ ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган бўлиб, пойтахтнинг энг гавжум кўчаларидан бири Шота Руставели кўчаси бўйлаб яшил транспорт йўлагини яратишни синов тариқасида таклиф қилмоқда.

    Шунингдек, CRRC Group компанияси вакиллари ишлаб чиқарилаётган транспорт воситалари ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, ғилдиракли трамвайларнинг афзалликлари, қулайлиги, самарадорлиги ва сиғими ҳақида сўз юритилиб, уларни пойтахт транспорт тизимига интеграциялашуви таклиф этилди.

    Учрашув якунида томонлар келгусида энг самарали ечимларга эришиш учун ҳамкорликда ишлаш ва мунозараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates