Тошкентнинг учта тумани айрим жойлари иссиқ сув ва иситиш тизимидан вақтинча узилди

    Урбанизация 13 ноябр 2023 815

    «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли «Чуқурсой» подстанциясида носозлик юзага келди ва Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2-навбати ўчирилди.

    Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилди.

    Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур тумани айрим жойлари 13 ноябрь куни иссиқ сув ва иситиш тизимидан вақтинча узилди. Шу сабабли, қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди:

    Юнусобод тумани:

    • Марказ-2, Марказ-4, 5, 6 мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.
    • Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, А.Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.

    Олмазор тумани:

    • Қорақамиш 1/1, Қорақамиш 1/2, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

    Шайхонтоҳур тумани:

    • Зулфияхоним, У.Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўраб, таъминот ярим тунга қадар тикланишини маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates