Тосканадан қадимги маъбудларнинг ноёб бронза ҳайкаллари топилди

    Италиялик археологлар Тосканадаги қадимий ҳаммомлар ўрнида 20 дан ортиқ бронза ҳайкалларни топишди, деб хабар бермоқда Reuters. Мутахассислар топилмани шов-шувли деб баҳолашмоқда.

    2019 йилдан бери қазиш ишларига раҳбарлик қилиб келаётган, сиеналик профессор Якопо Таболли журналистларга “Бу жуда муҳим, алоҳида топилма”, деди.

    Улар сақланиб қолган жойда иссиқ термал сув мавжуд бўлгани туфайли ҳайкаллар мукаммал сақланиб қолган. Ҳайкалларда қадимги юнон саломатлик маъбудаси Гигиея, Аполлон ва бошқа қадимги худолар тасвирланган.

    Ҳайкалларнинг аксарияти милоддан аввалги II-I асрларга оид. Бу мазкур ерлар тарихидаги энг муҳим давр ҳисобланади. Бу ерда жойлашган этруск аҳоли пунктлари Рим ҳукмронлиги остига ўтади.

    Археологлар ҳайкаллар билан биргаликда олти мингга яқин бронза, кумуш ва олтин тангаларни топишди.

    Италия Маданият вазирлиги ходими Массимо Осанна топилган бронза ҳайкаллари “қадимги Ўрта эр денгизи тарихидаги” энг ажойиб топилмалардан бири эканлигини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, археологлар деярли 1972 йилдан буён, Италиянинг жанубий қирғоқлари яқинида – денгиздан қадимги юнон жангчилари тасвирланган иккита бронза ҳайкалларини ҳисобга олмаганда шу пайтгача ҳеч нарса тополмаган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates