Товарларини "реклама" қилдириш қимматга тушди

    Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро Т.М. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида “Каримбек” исмли шахс банк картасидаги 3.6 млн сўм пуллари ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

    Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 31 ёшли К.Ё. “Телеграм” мессенжери орқали Т.М. билан танишиб, унинг маҳсулотларини реклама қилиб беришга келишиб, олдиндан реклама учун 3,6 млн сўм пул маблағларини банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ваъдасини бажармасдан, ўзаро ёзишмаларни ўчириб юборганлиги аниқланди.

    Жиноят содир этган К.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Қонунга мувофиқ, К.Ё. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates