Бугун бахт остонасига қадам қўяётган Азамат ва Чаросхон Суюновлар оиласи Оққўрғон тумани Ёшлик МФЙ ҳудудидаги 377-сайлов участкасига ташриф буюриб ўзларига муносиб деб билган номзодига овоз беришди.
Оққўрғон туманидаги 377-сайлов участкасига бугун никоҳ тўйини ўтказаётган Азамат ва Чаросхон Суюновлар келиб, Президент сайловида овоз берди.
– Никоҳ тўйимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтаётган кунга тўғри келганидан хурсандмиз, – дейди Азамат Суюнов.
Сайлов участкасига келганлар ёшларга, "Бахтли бўлинглар, қўша қаринглар", деб тилак билдирдилар.