Бу ҳақда Трамп 20 октябрь, душанба куни Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе билан ҳамкорликдаги чиқишида айтиб ўтди, деб хабар берди dw.com.
“Улар ҳали ҳам ғалаба қозонишлари мумкин. Мен улар ғалаба қозонади деб ўйламайман, лекин назарий жиҳатдан улар ғалаба қозона олишди. Мен ҳеч қачон ғалаба қозонишини айтмагандим – ғалаба қозонишлари мумкинлигини айтганман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин”, дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирди CNN.
Бир ойдан камроқ вақт олдин Оқ уй раҳбари Украина Европа Иттифоқи кўмагида ўзининг собиқ чегараларидаги барча ҳудуди учун “курашишга ва қайтариб олишга қодир”лигини таъкидлаган эди. “Вақт, сабр ва Европа ва хусусан НАТОнинг молиявий ёрдами билан бу уруш бошланган пайтдаги асл чегараларни тиклашнинг бутунлай иложи бор”, дея таъкидлаганди Америка етакчиси.









