"Минтақавий авиаташувларни ва ички туризмни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Ҳукумат қарори (302-сон, 07.05.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра:
- — авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби қайта тасдиқланди;
- — маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга “Uzbekistan Airways” АЖ учун белгиланган махсус тарифлар ва субсидия миқдорлари барча резидент авиакомпанияларга татбиқ этишга розилик берилди.
Шу муносабат билан барча резидент авиакомпаниялар Махсус комиссия томонидан белгиланган маҳаллий йўналишлар ва тарифлар доирасида авиачипта сотишни йўлга қўйиш ҳамда ҳар ой якуни бўйича Транспорт вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 188-сон буйруғи билан тасдиқланган жадвал шаклида Транспорт вазирлигига субсидиялаш учун аризалар киритиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Маълумот учун: Маҳаллий авиақатновларни субсидиялаш 2021 йил 1 июндан бошлаб йўлга қўйилган ва 2026 йил 1 январгача давом этади.