ТТАда талабалар ва депутатлар учрашуви

    Тошкент тиббиёт академиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди.

    “Ўзбекистонда Конституциянинг ижодкори — халқ. Янги таҳрирдаги Конституциямизни яратишда ҳар бир фуқаронинг фикри ўрганилди, ҳар бир мулоҳаза инобатга олинди. Боиси, ижтимоий мамлакатда қонунлар негизида, аввало, инсон шаъни ва қадр-қиммати устун бўлиши муқаррардир”.

    Тошкент тиббиёт академиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди.

    Депутатлар Бош қонунимиздаги аҳоли саломатлигини сақлашга доир моддалар мазмуни ҳақида атрофлича тушунча берди. Скрининг текширувларидан тортиб қишлоқ шифокори дастурининг афзалликлари, тиббий хизмат кўрсатишнинг янги модели ҳақида сўз юритилди. Аҳолига сифатли универсал патронаж хизмати кўрсатиш, тиббий суғурта борасидаги қулайликларнинг инсон ва унинг фаровон ҳаёти учун деган тамойиллардан келиб чиққани моҳияти тушунтирилди, дейилади академия ахборот хизмати хабарида.