Сенат қўмитасида 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси муҳокама этилди

    Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлисида «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси қизғин муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, Давлат дастури лойиҳасида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 5 та устувор йўналишлари кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар режаси, жорий йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати ва ҳар бир йўналиш кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар назарда тутиляпти.

    Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган янгича ёндашувлар 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоизга етказиш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадларига эришиш учун мустаҳкам замин яратади.

    «Яшил» энергетика миллий иқтисодиётимиз драйверига айланаётганидан келиб чиқиб, бу йўналишда ҳам кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар белгиланяпти.

    Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун «яшил тариф»ларни жорий этиш таклиф этиляпти.

    Давлат дастури лойиҳасида мамлакат иқтисодиётини янги сифат босқичига олиб чиқиш учун иқтисодий ўсишни камида 6 фоиз даражасида таъминлаш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашда ички жамғармалар ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ўрганиш режалаштирилган.

    Шунингдек, тадбиркорлар билан «корхонабай» ишларни ташкил этиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт географиясини кенгайтириш, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди остида маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш орқали 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш кўзда тутиляпти.

    Мажлис иштирокчилари муҳокама этилган Давлат дастури лойиҳасининг барча бандлари юзасидан ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилаётган барча йўналишдаги мақсад-вазифалар эртанги кунимизни яна-да фаровон қилишда, юртимиз ривожини юқори поғонага кўтаришда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

    Тадбир якунида лойиҳани такомиллаштириш ва қабул қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates