Унда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Холмирза Ниёзов, Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов, ҳудудларда фаолият олиб борувчи кластер, фермер хўжаликлари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ҳолати бузилишининг олдини олиш, сифатли маҳсулот етиштириш борасидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш хусусида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, ерлар деградациясига қарши курашиш ишларини тизимли ташкил этиш, чўлланишнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан жавоб олдилар.
Шунингдек, семинар иштирокчилари мазкур туманда янгидан ташкил этилган “Агромарказ” МЧЖ биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишди.
Марказда қишлоқ хўжалиги экинлари учун кимёвий воситалар ва минерал ўғитлар, шунингдек, чорва моллари касалликларига қарши дори воситалари ва махсус озуқа манбалари сотуви йўлга қўйилди ҳамда лаборатория, онлайн маслаҳатлар, уруғ ва кўчатлар етказиб бериш, иссиқхона қуриш, мини техникалар сотиш дўкони ва хизмат кўрсатиш тизими фаолият олиб боради.
Маросим иштирокчилари марказда яратилган шароитлар билан танишдилар.