Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари Бишкекда йиғилади

    Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарларининг 11-саммити 2024 йил 6 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

    Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилоти котибияти хабар қилди.

    Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров мезбонлик қиладиган ушбу Саммитда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари, шунингдек, ТДТ кузатувчилари давлат/ҳукумат раҳбарлари ва ТДТ Бош котиби иштирок этади.

    «Турк дунёсини мустаҳкамлаш: Иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик» шиори билан ўтказиладиган Саммитда раҳбарлар иқтисодиёт, савдо, рақамли трансформация, транспорт ва хавфсизлик соҳаларидаги ТДТ лойиҳалари билан боғлиқ асосий масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, келишувлар имзолайди ва расмий ҳужжатларни тасдиқлашади.

    Бундан ташқари, кун тартибидан минтақадаги ва ундан ташқаридаги сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни муҳокама қилиш, шунингдек, аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасидаги турли соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликка эътибор қаратилади.

    Раҳбарлар, Турк дунёси бирлиги ва тараққиётини янада мустаҳкамлаш учун муштарак муаммоларга қарши курашиш ва имкониятлардан фойдаланиш борасида фикр алмашадилар. Саммит якунланиши билан муддатли раислик Қозоғистондан Қирғизистон Республикасига ўтади.

    Якунлаш маросимида, давлат раҳбарлари Бишкек декларациясини ва бир қатор муҳим қарорларни имзолайдилар. Саммит олдидан ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Бишкекда йиғилиб, кун тартибидаги масалалар ва давлат раҳбарлари томонидан имзоланадиган ҳужжатларни якунлайдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates