Туркий тилли халқлар симпозиуми ўтказилди

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Туркияда бўлиб ўтган II Туркий дунё коммуникацияси ва санъати бўйича халқаро симпозиумида иштирок этди. 

    Симпозиум тили яқин бўлган туркий халқлардан вакил бўлган иштирокчиларини, коммуникация ва санъат йўналишида ижод қилаётган, илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, журналистлар ва бошқа йўналишлардаги фан ва санъат вакилларини рамзий маънода бирлаштирди.

    Симпозиумнинг очилиш маросимида ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа онлайн тарзда кириш сўзи билан очиб берди, мазкур симпозиум журналистика, коммуникация ва санъат соҳасидаги илмий масалаларни муҳокама қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, келгусида қўшма илмий тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича муҳим ва истиқболли платформа вазифасини бажаришини таъкидлади.

    Симпозиумда барча туркий тиллар, лаҳжалар ва шеваларнинг ишчи тил этиб белгиланди. Дарҳақиқат, туркий халқлар бир-бирини таржимонсиз тушунадилар.

    - Янгиланиб бораётган бугунги Ўзбекистонда фан соҳасидаги халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди ЎзЖОКУ катта ўқитувчиси Санобар Жуманова. - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети туркий тилли давлатлар журналистикаси ва коммуникацияси бўйича истиқболли лойиҳалар устида иш олиб боряпти. Шу каби саъй ҳаракатлар самараси ўлароқ, Нигде Омар Ҳалисдемир университетида бўлиб ўтган II Туркий дунё коммуникацияси ва санъати бўйича халқаро симпозиумида фаол иштирок этдик. Ўзаро фикр алмашиш давраларида қардош барча туркий халқлар, мамлакатлар вакиллари Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни, дунёга очиқ бўлиб бораётганини алоҳида таъкидлашди. Маърузаларни тинглаб Ўзбекистон алломалар юрти эканлигини ҳис қилдик. "Медиатаълимнинг қадимги туркий халқлардаги кўринишлари" мавзусидаги маърузамиз кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Симпозиумнинг 3-кунида Кападокияга саёҳат уюштирилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates