Туркия ИИВ: мамлакат жанубидаги зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди

    Туркия жанубида зилзила рўй берди, бир аёл ҳалок бўлди, яна 69 киши жароҳатланди, деб хабар берди мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида.

    Ер силкинишлари Москва вақти билан 02:17 да Туркиянинг Мармарис курорти яқинида қайд этилган. Зилзила ўчоғи 67 километр чуқурликда жойлашган, деб хабар беради ria.ru.

    Вазирнинг сўзларига кўра, ер силкинишлари Мугла вилояти ва бошқа бир қатор вилоятларда ҳам сезилган, вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

    Яна 69 киши ваҳима ичида юқори баландликдан сакраб жароҳатланган, улардан 46 нафари шифохонага ётқизилган, дея қўшимча қилди вазир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates