Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Фарғона водийсига ташриф буюрди

    Бугун, 14 июл куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

    Юқори мартабали меҳмонни Фарғона шаҳри халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Aъзамов кутиб олди.

    Мавлут Чавушўғли айни дамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Aлишер Aъзамхўжев ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар билан бирга Марғилондаги ҳунармандчилик маркази томон йўл олди.

    Таъкидлаш жоизки, бу Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлиб, бундан олдин у 2021 йилнинг 6-9 мартида Хива, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates