Туркияда президентлик сайловида Режеп Таййип Эрдоған ғалаба қозонди

    Туркияда якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи турида республиканинг амалдаги раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ғалаба қозонди.

    Сайлов комиссияси раҳбари Аҳмет Энер томонидан эълон қилинган Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига биноан, 99,43 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китобларига кўра, Эрдоған 52,14 фоиз овоз тўплади. Унинг рақиби, мухолифат етакчиси Камол Қиличдорўғли эса 47,86 фоиз овоз олган.

    “Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, 400 мингга яқин сайлов бюллетенлари ҳисобланмаган ҳолда қолмоқда, бу эса энди вазиятга тубдан таъсир кўрсата олмайди. Марказий сайлов комиссияси 14 май куни бўлиб ўтган президентлик ва парламент сайловларининг расмий натижаларини 1 июнга қадар эълон қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates