Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған маълум қилди.
3 февраль куни 7275 нафар фуқарога янги хонадон калитлари топширилганини алоҳида таъкидлади.
“Биз зилзиладан жабр кўрган шаҳарларимизни тиклаш бўйича ишларни давом эттирамиз. Ҳудудда 40 минг уй қуриш ишлари якунлангач, босқичма-босқич эгаларига топширилади. Икки ой ичида зилзила зонасида 75 мингдан ортиқ уй топширилишини якунига етказамиз”, дея қўшимча қилди Туркия Президенти.
3 февраль куни Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўтган йилнинг февраль ойида содир бўлган зилзила оқибатида уйлари вайрон бўлган оилаларга янги хонадонлар берилди, деб хабар беради report.az.