Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади — ТИВ

    Ташвишли хабар 6 феврал 2023 3071

    Туркияда рўй берган зилзила тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати расмий ахборот билан чиқди.

    "Туркиянинг бир қанча ҳудудларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

    Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

    2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Анқарадаги Элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва/ёки Истанбулдаги Бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкин", дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates