Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт ҳажми ортади

    Бизнес 11 ноябр 2022 1153

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Туркиялик инвестор, «Balta Deri Sanayi» компанияси асосчиси Эрдем Балта билан учрашув бўлиб ўтди.

    «Balta Deri Sanayi» - Туркиянинг Газиантепа шаҳрида жойлашган. Асосий иш фаолияти «Nappa» ва астарли тери ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Ўзбекистон билан терининг 1 ва 2 қайта ишланган босқичи, яъни WET-BLUE ҳамда KRASTни Туркияга экспортини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни мақсад қилган. Шунингдек, инвестор чарм-пойабзал саноатининг бошқа йўналишларига ҳам қизиқиш билдирди.

    Учрашувда туркиялик тадбиркорга Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг бугунги ҳолати, соҳага қатор имтиёз ва преференциялар берилганлиги ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Хусусан, солиқ ва божхона тўловларини енгиллаштириш, ихтисослаштирилган кичик саноат зоналари томонидан мамлакатимиз бўйлаб ажратилаётган кредит линиялари ҳақида сўз юритилди.

    Туркиялик меҳмон мамлакатимиздаги ишбилармонлик муҳити билан танишиб, ҳамкорликнинг янги йўналишларига қизиқиш билдирди. Учрашувда шунингдек, Ўзбекистондан Туркияга юқори қўшилган қийматга эга ярим тайёр чарм ва тайёр маҳсулотлар экспортини амалга ошириш, мамлакатимизда Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасини очиш ва бошқа кўплаб масалалар ҳақида фикр алмашилди.

    Учрашув якунида томонлар турк корхонасига ярим тайёр ва тайёр чарм маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар. Айни мақсадда 2022 йил ноябрь-декабрь ойларида инвестор учун Ўзбекистондаги чарм-пойабзал корхоналарига бизнес-тур ташкил этилади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates