Туркиянинг «Layki» бренди Ўзбекистонга 1 миллион доллар сармоя киритади

    Инвестициялар 12 март 2024 815

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Туркиянинг «Layki» компанияси раҳбари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда турк бренди ва Ўзбекистон корхоналари ҳамкорлигида «Layki» бренди остида пойабзал маҳсулотлари, пойабзал тагликлари, елим хом ашёсини ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳани амалга оширишнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги, Ўзбекистон -Туркия ҳукуматлараро комиссия ва «Халқ Банки» АТБ вакиллари ҳам иштирок этган учрашувда лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Маълумот учун, «Layki» бренди пойдеворига 1989 йилда кичик устахонада асос қўйилган. Компания бугунги кунда Туркия пойабзал ва тўқимачилик бозорининг етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

    Хорижий инвестор мазкур инвестиция лойиҳасини Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилаётган чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонасида амалга ошириш мақсадини билдириб ўтди. Лойиҳани амалга ошириш учун инвестор 1 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя киритади.

    Туркиялик инвесторларга мамлакатимиз чармсаноати тармоғида фаолият кўрсатаётган корхоналарга ажратилган қатор имтиёзлар, преференциялар ҳақида маълумот тақдим этилди.

    Оҳангаронда ташкил этилган КСЗдаги ер майдонининг онлайн савдоларида иштирок этиш бўйича ташкилий масалалар юзасидан хорижий компанияга тушунтириш ва ахборот берилди.

    Хорижий инвесторга ер майдонини ажратиш бўйича тегишли тартибда ишларни амалга ошириш бўйича Уюшма томонидан амалий ҳаракатлар бошланди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates