Ташриф давомида Мерсин савдо-саноат палатаси раиси Ҳакан Сефа Чақир, эркин иқтисодий зона бошқарув компанияси раиси Эдвар Мум, саноат зонаси раиси Сабри Текли билан ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Мерсин вилоятида фаолият юритувчи 40 га яқин тадбиркор диққатига Ўзбекистоннинг инвестициявий ва савдо-иқтисодий салоҳияти тақдим этилди.
Мерсин шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ва омборхона ташкил этишга ҳамда биргаликда Европа, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасига экспортни амалга ошириш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқишга, вилоят саноатчиларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
Шунингдек, Адана шаҳрига ҳам самарали ташриф амалга оширилди. Хусусан, вилоят саноат палатаси раиси, «Kıvanç Tekstil» компанияси раҳбари Зеки Киванч, «Ertar Kimya» компанияси (ўсимликлар ҳимояси) бош директори Сердал Тарим ҳамда «Cansa Tarım» компанияси (қишлоқ хўжалиги техникаси) бошқарув кенгаши раиси Шериф Жан билан саноат соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.