Ташриф давомида Туркиянинг омонатларни кафолатлаш фонди кенгаши аъзоси Юсуф Оксузомер ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотларда томонлар икки мамлакат фондларининг фаолияти, банкларни санация қилиш, рискка асосланган мукофот тизими, тўловни қайтариш ва тўлаш жараёни, омонатларни суғурталаш ва уларни молиялаштиришга доир амалиётлар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.