Туркманистон темирйўлчилари билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишилди

    Транспорт 24 ноябр 2022 1143

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Туркманистоннинг «Демирёлларй» ОАЖ вакиллари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

    Томонлар темир йўл соҳасидаги, хусусан, юк ташишлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ва яқин истиқболли режаларини муҳокама этдилар.

    Учрашув давомида икки давлат темир йўл маъмуриятларнинг юкларни ташиш бўйича масъуллар – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи С. А.Норқобилов ҳамда «Демирёлларй» ОАЖ бош директори ўринбосари А. Н.Худайбердиев раҳбарлигида юк айланмасини ошириш, ушбу жараённинг узлуксизлигини таъминлаш, шу жумладан, транспорт воситалари ва товарлар бўйича дастлабки маълумотларни алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар, шунингдек, локомотив хўжалиги соҳасида тажриба алмашиш ва бошқа қатор масалаларни ҳам кўриб чиқдилар, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли шериклик асосида ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтиришга келишиб олдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates