“TVEL” ёқилғи компанияси билан шартнома имзоланди

    Ҳужжат тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёнилғисини етказиб беришни кўзда тутади.

    Росатомнинг “ТВЭЛ” ёнилғи компанияси ва Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро физикаси институти ўртасида ВВР-СМ тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёнилғисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

    Новосибирск кимё концентратлар заводи томонидан ишлаб чиқарилган зич уранли ва уран-кремний ёнилғиси илгари Ўзбекистонга етказиб берилган стандарт ИРТ-4М ёнилғи кассеталарига қараганда юқори даражадаги истеъмол хусусиятларига эга. Ураннинг юқори концентрацияси туфайли ёнилғи кампаниясининг давомийлигини мутаносиб равишда оширишни таъминлаш мумкин.

    Ўзбекистонга ёнилғи етказиб бериш жараёни, Ёнилғи компанияси томонидан 2022 ва 2023 йиллар давомида амалга оширилади.

    — Шуни таъкидлаш жоизки, илмий-тадқиқот муассасалари, катта қувватли АЭСлар ҳамда барча буюртмачиларимиз учун биз доимо юқори сифатли ядро ёнилғисини жорий этиш орқали реактор самарадорлигини ошириш борасида янги ечимларни ишлаб чиқмоқдамиз. Ўзбекистондаги стратегик ҳамкорларимиз учун биз нафақат ёнилғи таъминотини амалга оширишга, балки бугунги кунда мазкур турдаги реакторларни ўрнатишнинг энг замонавий усулларини ҳам таклиф қилишга тайёрмиз, — деди “ТВЭЛ” ОАЖ савдо ва халқаро бизнес бўйича катта вице-президенти Олег Григорев.

    Росатом ТВЭЛ (Росатом Давлат корпорациясининг ёнилғи бўлими) ёнилғи компанияси ядро ёнилғисини ишлаб чиқариш, уранни конверсия қилиш ва бойитиш, газ центрифугаларини ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотларини ўз ичига олади.

    Росатомнинг ёнилғи бўлими дунёдаги энг йирик бойитилган уран ишлаб чиқарувчиси, шунингдек, глобал барқарор изотоплар бозорининг етакчи ташкилотларидан бири ҳисобланади.

    — Росатомнинг “ТВЭЛ” ёнилғи компанияси делегациясининг ташрифи натижаларидан мамнунман. Шунингдек, ташкилотларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида жуда қизғин музокаралар ўтказдик. Ёнилғи компанияси ва институтимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини мустаҳкамлаш ва яхшилашга ишончим комил, — дейди Ўзбекистон Фанлар Академияси ядро физикаси институти директори Илхом Содиқов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates