Россияда қаровсиз қолган 3 бола Ўзбекистонга олиб келинди

    Бугун, 11 февраль куни Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган бола Ватанга қайтарилди.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.

    Маълум бўлишича, ушбу болалардан бири онаси билан, иккинчиси эса ота-онасининг ишончномаси асосида бувиси билан, учинчиси ҳам ишончнома асосида опалари билан бирга меҳнат муҳожири сифатида Россияга келган.

    Болаларнинг яқин қариндошлари мамлакат ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганлиги сабабли депортация қилинган, болалар эса Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ҳудудий «Инсон» марказлари ходимлари, ижтимоий ходим ва психологлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан болаларнинг ватанига қайтишини таъминлаш ва уларни ота-оналарига топшириш учун барча зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

    Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда, дейилади агентлик хабарида..

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates