Дональд Трамп муҳожирлар туфайли АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин

    АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан сўнг муҳожирларга қарши курашиш мақсадида АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин, деб ёзади Newsweek.

    “Дональд Трамп ўзининг оммавий депортация сиёсатининг бир қисми сифатида “миллий фавқулодда вазият” режасига чақириқларни қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, у буни мамлакатга ноқонуний йўллар билан кирган хорижлик жиноятчиларни депортация қилиш учун ҳарбий ресурслардан фойдаланишни таъминлаш мақсадида кўриб чиқмоқда.

    Трамп аввалроқ Мексика АҚШга муҳожирлар оқими ва гиёҳванд моддалар савдосини чекламаса, ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилиш ва мазкур мамлакатдан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоиздан 100 фоизгача божлар жорий қилиш билан таҳдид қилган эди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates