Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми эса 2 трлн 158,7 млрд сўмликни ташкил этган.
Ички бозорда қурилиш материалларининг нархи, хусусан, цемент баҳоси кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:
- биржа савдоларига кунлик режадаги 32 минг тонна ўрнига 40 минг тонна цемент қўйиш таъминланди;
- биржа савдоларида бир ой муддатга кечиктирган ҳолда цемент етказиб бериш бўйича “форвард” савдо тури жорий этилди;
- биржа савдоларида сотиб олинадиган цементни автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда юклаб жўнатиш муддати 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб 10 кундан 5 кунгача қисқартирилди.
Ички бозорда цемент нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги қарори қабул қилиниб, импортдан цемент олиб кириш тартиби соддалаштирилди. 2023 йилнинг 1-чорагида 327,3 минг тонна цемент импорт қилинган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан импорт килинган цементнинг 77,3 фоизини ташкил этган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги фармойиши билан 2023 йилда цемент ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг параметрлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра жорий йилда 17,0 млн тонна цемент ишлаб чиқариш ва шундан 7,6 млн тоннасини биржа савдолари орқали сотиш белгиланган.
Жорий йилнинг биринчи чорагида жами 2,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ушбу даврда биржа савдоларида сотилган 515,4 минг тонна цемент истеъмолчиларга етказиб берилган.
Бугунги кунда, биржа савдоларида 1 тонна цементнинг ўртача нархи 654,5 минг сўмни ташкил этиб 6,0 фоизга кўпайган, 1 кв метр қурилиш ойнасининг нархи 47,5 минг сўмни ташкил этиб 1 фоизга камайган, 1 дона шифернинг нархи эса 55 минг сўмни ташкил этиб 1,8 фоизга камайган.
2023 йил якуни билан йилига 5,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади ва жами цемент ишлаб чиқариш қувватлари 32 млн тоннага етказилади.
Бундан ташқари, 2023 йил I-чорагида 97,9 млн доллар миқдорида экспорт амалга оширилди. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 14,0 млн доллар ПВХ профиллар ва трубалар, 8,1 млн доллар алюмин профиллар, 11,2 млн доллар керамик плитка ва керамика маҳсулотлари, 8,3 млн доллар қуруқ қурилиш аралашмалари ва цементдан боғловчи материаллар, 9,7 млн доллар обой каби қурилиш материалларининг экспорти амалга оширилди.
Ушбу даврда қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан ташқари Озарбайжон, Туркия, Канада, Руминия давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.