Хабарга кўра, Андижон вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишда объектнинг қурилиш ишлари 2022 йилнинг март ойида бошланган. Назорат тадбирлари давомида фуқаро И.Усмонов томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларисиз инспекцияни хабардор қилмасдан, объектда қўшимча 2 қават (4-5-қават) қўшиб, қурилиш ишларини амалга оширилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича фуқаро И.Усмоновгa Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддаси 7-қисми билан маъмурий чора қўлланилган.
Қурилиш ишлари давомида бинодаги темир-бетон плиталарининг қулаб тушиши ва бино юқори қаватларидаги деворлар бузилишига ишчилар томонидан темир-бетон плиталар устига меъёрдан (меъёр бўйича 1 м2 юзага 800 кг юк тушиши белгиланган, лекин жойида ушбу юзага 1400-1500 кг атрофида юк жойланган) ортиқ қурилиш материаллари юкланганлиги ҳамда юкларни автокранда тушириш жараёнида динамик қўйиш ҳосил бўлиши сабаб бўлган.
Инспекция томонидан объектнинг шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилган ва яроқсиз ҳолга келган 4 ва 5-қаватларини фуқаро И.Усмонов томонидан техника хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда бузиб (демонтаж) олиши кераклиги тушунтирилган ва бинонинг 5-қавати демонтаж қилинган. Ҳозирда фуқаро И.Усмоновнинг молиявий муаммолари сабаб бинонинг 4-қаватини бузиш ва қурилиш ишларини давом эттириш вақтинча тўхтатилган. Объектнинг демонтаж ишларини бажариш ва қурилишни давом эттириш инспекция томонидан назоратга олинган.