Ўтган асрда қурилган биноларда иссиқлик энергиясининг 30 фоизгача қисми йўқоляпти

    “Яшил” иқтисодиётнинг ривожланиши билан энергия тежовчи технологиялар, маҳсулотлар ва материалларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.

    Жаҳон тажрибасига кўра, уй-жой сектори етказиб бериладиган иссиқлик энергиясининг 40 фоизгача қисмини истеъмол қилади.

    1960-1990 йиллар оралиғида қурилган биноларда иситиш учун фойдаланиладиган иссиқлик энергиясининг 30 фоизгача қисми йўқолади.

    "Экоқурилиш”да бино ва иншоотлар термоизоляциясида экологик материаллардан фойдаланишга асосланган инновацион “яшил” технологиялар кенг жорий этилмоқда.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан юртимизда экологик базальтдан фойдаланиш имкониятлари бўйича ўтказилган тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва базальтдан тайёрланган энергия тежамкор ва ўтга чидамли “яшил” толали материаллар, тўқималар, арматура ва бошқа маҳсулотлар ушбу инновацион тенденцияга мос келади.

    Базальтнинг асосий афзалликлари:

    – экологик тоза ва иссиқликка бардошли (заҳарли моддаларни чиқармайди);

    – ташқи салбий таъсирларга чидамли;

    – узоқ муддат фойдаланиш мумкин ва мустаҳкам.

    Республикадаги 10 та конда базальт жинсларининг аниқланган захираси 44 миллион тоннани ташкил этади ва унинг 52 фоизи Жиззах вилоятида жойлашган. Шунингдек, Наманган, Навоий, Самарқанд вилоятларида ҳам базалт конлари мавжуд.

    Мамлакатимиздаги 6 та корхонада базальтдан 60 минг тоннадан ортиқ экологик маҳсулот, жумладан, боғловчи полимерлар билан тўйинтирилган базальт иплардан диаметри 4 дан 32 миллиметргача бўлган қурилиш арматуралари ишлаб чиқарилмоқда.

    Республикада 31 мингта кўпқаватли уйни ёнмайдиган экологик базальт плиталар билан қоплаб чиқишга қаратилган дастур амалга оширилмоқда. “Яшил” реновацияда базальт изоляциясидан фойдаланиш энергия йўқолиши ва иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиради.

    Базальт хомашёсининг сезиларли ресурс салоҳияти, ички ва жаҳон бозорида талабнинг мавжудлиги, хомашё қазиб олиш ва материал ишлаб чиқаришнинг экологик тозалиги ҳисобга олинса, базальт асосидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва турини кенгайтириш “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш учун истиқболли йўналиш ҳисобланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates