Жорий йилда мамлакатимизда 35,3 триллион сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади

    Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмат томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

    Мамлакатимизда 2023 йил январь-июнь ойларида қурилиш саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,1 триллион сўмни ёки ўсиш суръати
    115,7 фоизни ташкил этди. Жумладан, 8,2 млн. тонна цемент (119,1%), 30,3 млн. кв метр гипсокартон (104,8%), 17,3 млн. кв метр қурилиш ойнаси (106,8%), 16,2 млн. кв м керамик плитка (115,1%), 1 375 минг ўрам гулқоғоз (110,8%) каби қурилиш материалларини ишлаб чиқарилди.

    2023 йил якуни билан йилига 7,3 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади ва жами республикада цемент ишлаб чиқариш қувватлари 33,5 млн. тоннага етказилади.

    Шунингдек, жорий йил якуни билан соҳада жами 2 млрд. долларлик инвестициялар, шундан 1,2 млрд. долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Инвестиция дастурига асосан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси корхоналарининг 38 та инвестиция лойиҳаси бўйича жами 268,9 млн. доллар инвестиция маблағларини ўзлаштирилишини таъминлаш режалаштирилган.

    Ҳисоб китобларга кўра, 2023 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 35,3 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш 115 фоизни ташкил этилиши кўзда кутилмоқда. Жумладан, жорий йилда 17,0 млн. тонна цемент, 38 млн. кв м қурилиш ойнаси, 76 млн. кв м гипсокартон, 39 млн. кв м керамик плитка, 3,2 млн. ўрам гулқоғоз каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.