Қурилиши битмаган кўпқаватли уйнинг зинаси қулаб тушди

    Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилаётган 5 қаватли тураржой биноларидан бирининг зинаси қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Объект қурилиш ишлари масъули "Иморат Қурилиш конструкция" МЧЖ раҳбари Мақсет Бекимбетовнинг айтишича, ушбу бинода 2022 йил май ойида қурилиш ишлари бошланган бўлиб, 2023 йил 3 февраль куни бинонинг 3-қаватига зиналар ўрнатилган. 7 февраль куни уларда ёриқ ҳосил бўлиб, қулаб тушган.

    Таъкидланишича, зиналарни етказиб берган корхона раҳбарлари чақиртирилиб, ҳолат кўрсатилган. Шартнома бор. Пуллари банк кредитлари орқали тўланган. Бошқа подъездларга ҳам ушбу зиналар қўйилган, бироқ кўп ўтмай, улар ҳам ёрилишни бошлаган. Завод масъулларига кўрсатилиб, улар ҳам олиб ташланган. Умумий 9 зина янгидан қуриб бериладиган бўлди.

    Туман ҳокимлиги маълумотга кўра, ушбу зиналар "Тақиятас Тау-Кита" темир-бетон заводи томонидан тегишли шартнома асосида етказиб берилган.

    Ҳодисадан жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат бўйича прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates