Уч ойлик иш ҳақи “Ишонч телефони”га мурожаат туфайли ундирилди

    Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Поп тумани, Боғ МФЙ, Истиқбол кўчаси, 42-уйда яшовчи фуқаро А.Қазақбоевнинг Наманган вилоят “Намвилерлойиҳа” бўлинмаси томонидан 2021 йил июлгача бўлган охирги уч ойлик иш ҳақлари тўланмаганлигидан норозилиги тўғрисида Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш жараёнида мурожаат муаллифи А.Қазақбоевни иш ҳақидан ҳақдорлиги аниқланди. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

    Шунингдек, Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

    Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сон қарорининг 3-бандида мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатилган.

    Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти Наманган вилоят “Намвилерлойиҳа” бўлинмасига тақдимнома киритилиб, фуқарога январь ойидан август ойигача тўланмаган 15 845 000 сўм миқдордаги иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди.

    Азизбек ЁДГАРОВ,

    Наманган вилоят адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates