Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

    1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди ҳамда сайловни ўтказиш бўйича календарь режага мувофиқ амалга ошириладиган тадбирлар муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23-моддасига мувофиқ, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш-ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.

    Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Халқ депутатлари Нукус шаҳар ва барча туман Кенгашларининг тегишли сессияларида муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясига тақдим қилинди.

    Йиғилишда халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан участка сайлов комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодлар 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланди.

    Шундан сўнг ўтказилган брифингда таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 656 та сайлов участкасига раис ва уларга 8 минг 386 аъзолари тасдиқланди. Комиссия аъзоларининг 4 минг 458 нафари аввал ҳам сайлов жараёнларида иштирок этган тажрибали ходимлардан иборат. 3 минг 928 нафари эса илк бор бу жараёнларда иштирок этмоқда.

    Участка сайлов комиссияси аъзоларининг 5 минг 893 нафари олий маълумотли, 2 192 нафари ўрта маълумотга эга мутахассислар. Сайлов участкаси аъзолари асосан ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, иқтисодчи, муҳандис, журналист ва шу каби бошқа соҳалар вакиллари орасидан сайланган. Жорий сиёсий жараёнларда 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган 1 минг 453 нафар ёшлар участка сайлов комиссияси аъзолигига тасдиқланди. Комиссия аъзоларининг 3 минг 750 нафари аёллардан иборат.

    Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates