Учкўприк туманида йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарадиган қўшма корхона иш бошлади

    Саноат 27 сентябр 2021 963

    Учкўприк туманида “Bars expo trade” масъулияти чекланган жамиятига қарашли чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги қўшма корхона ўз фаолиятини бошлади. 

    “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида ташкил этилган ушбу корхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари Адҳамжон Мўйдинов, туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар йилига 500 минг жуфт пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонадаги шарт-шароитлар ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.

    Қайд этилишича, янги корхона қурилиши ва жиҳозланишига 1 миллион 200 минг доллар маблағ сарфланган. Бу ерда асосан махсус ишчи пойабзаллари, эркаклар ва болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар тўлиқ хорижга экспорт қилинади.

    Россиянинг илғор технологиялари билан жиҳозланган корхонада 15 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Корхона ишга туширилиши натижасида 95 та янги иш ўрни яратилган.

    Корхона раҳбари Бобур Толиповнинг таъкидлашича, ҳозирда россиялик ҳамкорлар билан 5 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш юзасидан экспорт шартномаси тузилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates