«Қорақалпоқ агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

    Агросектор 24 май 2021 1296

    Бугун АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда мавзу юзасидан кенг ахборот берилди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига амалий ташрифи чоғида ҳудудлар салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигида Ишчи гуруҳ тузилиб, бу борада аниқ вазифалар белгилаб олинган эди.

    Ўтган вақт мобайнида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Республика туманлари салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳада ўсишни таъминловчи драйверлар сифатида танлаб олинган 7 та йўналишдаги ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларни ихтисослаштириш, ер ва сув ресурслари самарадорлигини таъминлаш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш, янги интенсив боғ, токзорлар барпо этиш, кунжут, помидор етиштириш, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

    Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, Қорақалпоғистонда 2019-2024 йилларда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган жами 91 минг 720 гектар суғориладиган ер майдонларда ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга оширган ҳолда босқичма-босқич фойдаланишга киритиш режалаштирилган. Жорий йилда қарийб 210 км ички суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, натижада 5 914 гектар ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилди. 2022-2024 йилларда 56 минг 720 гектар майдонларни қайта фойдаланишга киритиш режа қилиб олинган.

    Бугунги кунда хусусан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай қолган ерларни эксплуатацияга қайтаришга катта эътибор қаратилмоқда. Биз биламизки, ҳосилдор тупроқ ҳолатининг ёмонлашувига асосий сабаб нотўғри деҳқончилик ва норационал суғориш, шунингдек ер усти сув манбаларининг узоқлиги ва суғориш учун сув ресурсларининг чекланганлиги сабабли мелиорация ҳолатининг бузилиши ҳисобланади.

    Шу мақсадда қисқа вақт давомида фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш, сув танқислигининг олдини олиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий хизмат ДУК ҳисобидан 10 та бурғулаш техникаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига етказиб берилди. Айни пайтда мазкур техникалар ёрдамида ўнлаб йиллар давомида ҳеч нарса етиштирилмаган кенг ер майдонларини ўзлаштириш учун ер ости сувларини қазиб олиш ва суғориш учун ишлатиш мақсадида қудуқлар қазилмоқда.

    Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи дастлаб боғдорчилик, сабзавотчилик, иссиқхона хўжаликларида олиб борилаётган лойиҳаларни ривожлантириш юзасидан тавсиялар беришди.

    Маълумот учун, жорий йилда Республикада 1660 гектар майдонда мевали боғлар ва 2453 гектар майдонда узумзорлар барпо этиш режалаштирилган. 2021 йилда 1568 гектар майдонда янгидан боғ ва 1967 гектар майдонда узумзорлар барпо этилди. Ушбу ишлар куз ойларида ҳам давом эттирилади.

    Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 3,3 минг гектар майдонда боғ ва 2 минг гектар майдонда узумзорлар мавжуд бўлиб, ушбу майдонлардан 30 минг тонна мева ва 10,5 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириб келинмоқда. Жорий йилда янгидан барпо этилган боғ ва узумзорлар ҳосилга кириши натижасида мева ва узум маҳсулотларини етиштириш ҳажми икки баробарга оширилиши режалаштирилмоқда.

    Жумладан, мева ва сабзавотчиликка ихтисослаштирилган Нукус туманида жорий йилда асосий майдонларга жами 2330 гектар майдонга сабзавот экилди. Шундан 1267 гектар помидор, 216 гектар бодринг, 351 гектар сабзи, 210 гектар пиёз, 75 гектар саримсоқ пиёз, 35 гектар бақлажон, 20 гектар булғор қалампир, 46 гектар ош лавлаги, 85 гектар карам, 15 гектар кукатлар, 5 гектар турпи, 5 гектар шолғом ва 265 гектар майдонга картошка, 1065 гектар майдонларига полиз, экинлари экилди.

    Бугунги кунга қадар туманлардаги фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мавжуд 5343 гектар мевали боғ ва ток қатор ораларига жами 5000 гектар шундан; -1300 гектарига сабзавот, -900 гектарига полиз, -175 гектарига картошка, -120 гектарига дуккакли, -1200 гектарига мойли ва 1305 гектарга озуқа экинлари фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида жойлаштирилиб, боғ ва ток қатор ораларига экилиши белгиланган экинларнинг кунлик графиклари асосида экиш ишлари амалга оширилиб, бугунги кунда жами 5003 гектар майдонларига қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йилда иссиқхона йўналишида қиймати 700 млрд сўмлик 47 та лойиҳада 180 гектар иссиқхоналар ташкил этиш ҳамда иссиқхоналар майдонини кенгайтириш мақсадида “Қорақалпоқ агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш белгиланган. Бугунги кунда 10 та лойиҳада 19 гектар иссиқхоналар ташкил этилди. Қолган лойиҳаларда молиялаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Жорий йилда «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиб, унга жами 12 та тумандан 875,4 гектар ер майдонлари бириктириб берилди. Бугунги кунда ушбу ЭИЗ ҳудудида иссиқхона ташкил этувчи лойиҳалар рўйхати шакллантирилмоқда.

    Иссиқхона ҳажми ортади ва тадбиркорларга иссиқхоналар ташкил этиш учун қулай муҳит яратилади. Шунингдек экспорт ҳажмини ошириш логистика тизимини жорий этишда самарадорликга эришилади.

    Қорақалпоғистон Республикаси туманларида жами 33 минг 570 гектар, шундан, асосий экин сифатида 28 минг 370 гектар ва 5200 гектар майдонларга мойли экинлар жойлаштирилган.

    Шундан асосий майдонлардан 1000 гектарини соя, 6070 гектари кунгабоқар, 21 минг 300 гектари кунжут экинлари ташкил этилса, такрорий майдонлардан 5200 гектарини кунгабоқар экинларини жойлаштириш режалаштирилган.

    Бугунги кунда 20 минг 288 гектар асосий майдонларга мойли экинларни экиш ишлари амалга оширилиб, бу ишлар давом этмоқда. Шундан, 1000 гектар соя, 4057 гектар кунгабоқар, 15 минг 242 гектар майдонга кунжут экинлари экилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4975-сонли қарори асосида Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил этиш белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates