Учқудуқда содир бўлган ЙТҲда 2 аёл вафот этган

    Хавфсизлик 23 сентябр 2020 1422

    Навоий вилояти Учқудуқ туманида куни кеча аянчли якун топган ЙТҲ содир бўлган.

    Соат 17:00 да Учқудуқ тумани ҳудудидан ўтган А-379 йўлининг 282 километрида «Учқудуқ- Навоий» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Lacetti» русумли автомашина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Nexia» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл- транспорт ҳодисасини содир этган.

    Натижада «Nexia» автомашинасида бўлган 26 ёшли ва 57 ёшли йўловчилар (уларнинг ҳар иккаласи ҳам аёл киши) ҳодиса жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates