“Уфқ”нинг саҳнадаги янги талқини

    Фарғона вилояти мусиқали драма театри жамоаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳматднинг “Уфқ” романини саҳналаштирди.

    Шундай асарлар борки, вақт ўтиши билан унинг қиммати янада ошиб, унда кўтарилган мавзулар замон, давр чақириғига ҳамоҳанг янграйди. Агар у Ватан, унга бўлган садоқат, фуқоролик бурчи, масъулияти ҳақидаги ўлмас мавзулар ҳақида бўлса, ҳамоҳанглик юз карра баланд жаранглайди.

    Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи ана шундай асарлар сирасига киради. Шунинг учун бўлса керак бу асарга қайта-қайта мурожаат қилинверади. Бундай асарлар ҳар бир китобхон, ҳар бир ўқувчида ўзгача талқинга эга бўлганидек, уни саҳналаштиришда ҳам режиссиёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон санаъат арбоби Марат Азимов ўзига хос йўл тутган. У романдаги воқеаларни шунчаки саҳнада жонлантириш билан чекланмай, романнинг энг шиддатли ўрнига Ватан ва Инсон тақдири кесишган нуқтасига эътибор қаратган.

    “Уфқ”нинг саҳнадаги талқини романдаги ғоявий-бадиий ифода билан ҳамоҳанг бўлса-да, бироқ романдаги тасвирдан фарқ қилади. Албатта, бу – театр, саҳна талабидан келиб чиқади. Чунки романнинг имконияти кенг бўлиб, ҳаётнинг бадиий ифодасини бор бўй-у басти билан кўрсата олади.

    Шунинг учун романда Икромжон биринчи гал ўғли билан учрашганда ўғлига қараб: “Сен ярамаснинг жазоингни юрт берсин!” деб уни қишлоққа олиб кетмоқчи бўлади. Аммо Турсунбой отасини туртиб юбориб, қочади. Шунда Икромжон унга қарата ўқ узади. Ўқ тегмаганини кўриб: “Хайрият, тегмабди”, дейди. Саид Аҳмад романда Икромжоннинг Ота ва Инсон сифатидаги туйғулари ва изтиробларини ана шундай тасвирлайди. Кейин ўғлининг итдек хор бўлиб, қочқинда, ёлғизликда ўлиб қолганини кўриб, унга гўр қазиб кўмади.

    Саҳнада эса, Икромжон ўғлини отиб ўлдиради. Саҳанадаги бу талқин саҳна ва театр имкониятидан келиб чиқади. Режиссиёр Марат Азимов саҳнада “Уфқ”ни ана шундай талқин қилади. Гарчи “Уфқ”нинг саҳна варианти романдаги тасвирга айнан мос келмаса ҳам, романда илгари сурилган ғояни ифодалай олади. Чунки саҳнада бериб бўлмайдиган ҳолатларни қаҳрамонларнинг нутқида ифодаланган изтироблар, уларнинг хатти-ҳаракатлари, юз ифодалари, овозларидаги маҳзунлик, ўкинч, армон оҳанги саҳнада кўрсатиш қийин бўлган ўринларни тўлдиради.

    Томоша якунида томошабин ВАТАН энг муқаддас қадрият эканлиги, унга қилинган хиёнат кечирилмаслигини англаб етади. Эл-юрт нафрати хиёнаткорни ўтдек куйдириши, ундайлардан ҳатто ўз яқинлари ҳам нафрталанишини ҳис қилади.

    Исмоилжон Хожалиев,

    ФарДУ профессори, филология фанлари номзоди.

    Ҳикмат Дўсматов,

    ФарДУ доценти, филология фанлари доктори.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates