Угандада ёнилғи ташувчи юк машинасининг портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

    Уганда пойтахти Кампалада ёнилғи ташувчи юк машинаси портлаган жойдан камида 10 кишининг жасади топилди.

    Бу ҳақда Reuters воқеа гувоҳига таяниб хабар берди.

    Маълумотларга кўра, ҳодиса шаҳарнинг шимолий чеккасидаги Кигоовада, Кампала ва Гулу шаҳрини боғлайдиган йўлда содир бўлди.

    Уганда полицияси вакили Патрик Оньянгонинг айтишича, ёнилғи ташувчи юк машинаси ағдарилиб, портлаб кетган, эҳтимол бир неча киши ҳалок бўлган ва бошқалар жароҳатланган.

    Видеода ёнилғи ташувчиси юк машинаси ағдарилганини, баъзи одамларнинг ёнилғи қуйиш учун канистрлар кўтариб унинг ёнига югуришганини кўриш мумкин, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates