Анжуманда 10 га яқин хорижий экспертлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика Ёшлар комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Покистон Бош вазири офиси вакили, Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси Саида Амна Батул, Туркиянинг Ёшлар жамғармаси раҳбари Иброҳим Бешинжи, “Hi China” Халқаро ёшларни ривожлантириш алянси президенти Лиу Хи ҳамда Озарбайжон Миллий ёшлар ташкилотлари Ассамблеяси раиси Рафаел Хажибайлар иштирок этди.
— Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан жорий йилда республикадаги 9 452 та маҳаллада 8,3 миллион нафар “Ёшлар баланси”ни шакллантириш орқали уларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди, — дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, Республика ёшлар комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев. — Жумладан, 150 минг 829 нафар ёшга деҳқончилик учун “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 54,3 минг гектар ер майдонлари ажратилиб, 165,4 минг тонна маҳсулот етиштирилди ва 1 триллион 158 миллиард сўм даромад олинди.
Шунингдек, ишсиз бўлган 24,2 минг нафар ёшларга меҳнат қуроллари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 85,5 минг нафар ёшларга 1 триллион 552 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилиб, маҳалланинг ўзида бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, ёшларни юқори даромадли фаолиятга жалб этиш мақсадида “Келажак касблари” лойиҳаси орқали 18,6 минг ёшларнинг ўқув марказлардаги 53,3 млрд харажатлари тўлаб берилиб, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича 70 мингга яқин ёшлар иштирокида “Бизнес марафон”, “Бизнес саёҳат” лойиҳалари ташкил этилди.
Зулхумор Акбарова