Украинадаги ватандошлар билан видеомулоқот ўтказилди

    Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб, ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларимиз билан видеомулоқот ўтказилди

    "Дунё" АА мухбири хабар беришича, мулоқот давомида ватандошларга сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг барча ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, мамлакатимизнинг янги ва очиқ ташқи сиёсати, давлат раҳбарининг халқаро ташаббуслари ҳамда уларни жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши юзасидан маълумот берилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган нутқи мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

    Бундан ташқари, ватандошлар консуллик ва савдо-иқтисодий масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

    Ўз навбатида, элчихона томонидан коронавирус пандемияси даврида оғир аҳволда қолган юртдошларимизга кўрсатган ёрдами учун диаспоранинг фаол вакилларига миннатдорик билдирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates