Улуғбек Рашитов Рим Гран-приси чемпиони!

    Италия пойтахтида старт олган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда.

    -68 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.

    Ҳамюртимиз финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Шу тариқа, 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни, мусобақанинг 2-кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида ҳам 2 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради. Сўнгги 2 жаҳон чемпионатларининг қаҳрамонларидан Феруза Содиқова ҳамда Светлана Осипова бугун мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

    -67 кг: Феруза Содиқова - Ёланта Тарвида (Латвия),
    +67 кг: Светлана Осипова - Белен Моран (Испания).

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates