Уммон сайёҳлик компаниялари билан туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

    Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасида Муқаддас рамазон ойи муносабати билан ифторлик ва мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

    Маънавий-маърифий тадбирда Уммоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

    Мулоқот чоғида Уммон вакилларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, янги инфратузилма ва меҳмонхоналарни бунёд этиш, шунингдек, сайёҳликнинг талабгир йўналишларини очиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Тадбирда онлайн тарзда иштирок этган мамлакатимизнинг «Mumtoz Tour», «Sac voyage», «Abda Travel» ва «Rochet Uzbekistan» сайёҳлик компаниялари раҳбарлари уммонлик ҳамкорлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва Ўзбекистонга ушбу мамлакатдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates