Уммон Султонлиги билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўлами кенгаяди

    Жорий йил 1 январда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Уммон Султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вафа бинт Жабр Носир ал-Бусайдий билан учрашди.

    Кун тартибида — савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласи бўлди. Уммон томони ўзаро товар айирбошлаш кўламини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўришга тайёрлигини таъкидлади.

    Ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятлари, янги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари ва минтақавий транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш.

    Икки давлат ўртасидаги амалдаги барча келишувларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, ишбилармон доиралар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Қўшма ишчи гуруҳи тузилади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates