Учрашувда Уммон Султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдул Раҳим ва Бурайим ҳудуди Савдо-саноат палатаси раиси ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, хусусан, экспорт-импорт операциялари учун божхона тўловлари муҳокама этилди.
Жаноб Рашид Амер Ал-Муслхи Ўзбекистон ва Уммонга ўзаро бизнес миссиясини ташкил этишни таклиф қилди, унда икки мамлакат тадбиркорлари маҳаллий бозор ва инвестиция салоҳияти билан яқиндан танишиш учун қулай имкониятга эга бўлади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ушбу таклифни қабул қилди ва ишбилармон доираларнинг ҳам Ўзбекистонга, ҳам Уммонга ташрифини ташкил этиш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шунингдек, ташкилотларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида яқин вақт ичида ўзаро англашув меморандумини имзолашга келишиб олинди.
Хорижий томон ҳужжатларни имзолаш учун сентябрь ойида Уммонда бизнес форумни ўтказишни таклиф қилди. Учрашув якунида ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилиш учун видеоконференсалоқа орқали қўшимча учрашувлар ўтказишга келишиб олинди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.