Умумтаълим тизимини такомиллаштиришда Жаҳон банки ҳамкорлик қилади

    Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 3 майда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари таълим сектори менежери Гарми Патринос ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли билан учрашди.

    Учрашувда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича кейинги қадамлар ва уни иқтисодиётнинг жаҳон андозалари даражасидаги тизимига айлантириш ҳамда мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро тажрибаларни татбиқ қилиш, шунингдек, «Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш асосида мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суратларини оширишга қаратилган» янги инвестиция лойиҳаси Жаҳон банкининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан ҳамкорлик дастури доирасида муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида Халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг билим ва малакаларини янада ошириш, бунда, таълим йўналишидаги халқаро экспертлар ва консультантларни Ўзбекистонга жалб этиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates