“Урал”ни эслайсизми? У Қозоғистонда ҳам ишлаб чиқарилади

    Қозоғистонда Россиянинг “Урал” мотоциклини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди, дея хабар берди Казинформ.

    Унга кўра, Россиянинг “Урал” мотоциклини ишлаб чиқарувчи компанияси Қозоғистонда ҳам завод очишга қарор қилган. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган мотоциклларни экспортга йўналтириш ҳам режалаштирилган.

    Шунингдек, мамлакат автомобилсозлигида маҳаллий таркибнинг ўртача даражаси 33 фоизни, айрим моделларда эса 50 фоизга етгани эсланган хабарда Олжас Сапарбековнинг қуйидаги фикрлари келтирилган:

    — Маҳаллий таркиб улушини ҳисоблашнинг тасдиқланган методологияси мавжуд бўлиб, у нафақат бутловчи базадан, балки Қозоғистонда қолган қўшилган қийматдан, ишчиларнинг иш ҳақи ва автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтирилган бошқа хизматлардан ҳам шаклланади.

    Локализацияга келсак, бунга ўзлаштирилган технологиялар ва бошқа жараёнлар, жумладан, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш орқали эришилади. Майда узелли йиғиш 1000 га яқин операциядан иборат. Бугун биз бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича қўшимча мажбуриятлар пайдо бўлган янги босқичга ўтмоқдамиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates