Урбан-форум: Марказий Осиёнинг экологик тоза, хавфсиз ва уйғун ривожланаётган шаҳарларини барпо этиш асосий масала

    Марказий Осиё урбан-форуми иштирокчилари урбанизацияда барқарор ривожланиш тамойилларини илгари суриш бўйича якуний декларацияни имзоладилар.

    Жорий йил 26 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё Урбан-форуми якуний декларациянинг имзоланиши билан якунланди.

    Унда иштирокчилар урбанизация жараёнларида барқарор ривожланиш тамойилларини илгари суриш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилишларини билдирдилар.

    Давлат органлари, бизнес, етакчи архитектура ва қурилиш компаниялари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан имзоланган декларацияда минтақа шаҳарларини янада ривожлантириш учун мўлжал бўлиши керак бўлган асосий йўналишлар акс эттирилган.

    Хусусан, декларацияни имзолаган компаниялар орасида “BIGroup”, “Eman Materials”, “MAFF”, “Knauf”, CAU, “Amsila” (Тожикистон), Қарағанда урбанистика маркази (Қозоғистон), “Алматыгенблан” илмий-тадқиқот институти” МЧЖ (Қозоғистон), Ўзбекистон ёш архитекторлар бирлашмаси ва бошқалар бор.

    Ҳужжатда баён этилган устувор йўналишлар орасида урбанизациялашган ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш ва “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантиришга қаратилган “Яшил ташаббус”ни қўллаб-қувватлаш алоҳида ўрин эгаллайди. Декларацияни имзолаган иштирокчилар шаҳар ресурсларини самарали бошқариш учун илғор рақамли технологиялар ва инновацион ечимлардан фойдаланишни илгари суриш, шунингдек, аҳолининг асосий хизматлар ва шаҳар майдонларидан тенг фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини олдилар.

    Декларацияда қулай шаҳар муҳитини шакллантириш жараёнида барча ижтимоий гуруҳларнинг иштирокини таъминлайдиган инклюзив ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш стратегияларини мувофиқлаштириш учун давлат тузилмалари, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади.

    Якуний декларациянинг имзоланиши келишилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш йўлидаги биринчи қадамдир. Декларация барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорлик ва илғор тажрибалар алмашинувига замин яратади. Бу эса, форум иштирокчилари таъкидлаганидек, Марказий Осиёнинг экологик тоза, хавфсиз ва уйғун ривожланаётган шаҳарларини барпо этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    Ўзбекистон ёш меъморлар бирлашмаси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates